Жасур Абдураимов: “Бугун жанговор ўйин бўлди”

06.05.2017

“Қўқон-1912” –“Пахтакор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шерлар” устози Жасур Абдураимов иштирок этди.

-Ўйин жанговор руҳда ўтганини таъкидлаш жоиз. Стадион мухлислар билан тўлди. Ишқибозлар қизиқарли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Қўқонликларнинг пешқадамлар орасида юриши, бунинг устига мухлисларнинг стадиондаги ҳайқириқлари ўйинчиларимизга қўшимча босим ўтказганини инкор этмайман. Лекин такрор айтаман, ҳар икки клуб аъзолари борларини бериб тўп суришди.

Иккинчи бўлимда ташаббусга эга бўлганимизнинг сабаби босимни енгиб, муҳитга мослашиб олганимиз бўлди.

Футбол эҳтиросларга бой ўйин. Шундай экан учрашув давомида ҳар қандай ҳолат вужудга келиши тайин.

Жамоа бир оила сифатида шаклланмас экан – яхши натижаларга эришиб бўлмайди. Мураббийнинг ютуғи футболчиларни бирлаштира олишида, деб ўйлайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО