Қўқондаги баҳснинг энг яхшилари – Носир Отақўзиев ва Шерзод Каримов

07.05.2017

Олий лигада 9-тур ўйинлари якуни етди. Ушбу турда ҳам мухлислар бир-биридан қизиқарли бўлган баҳсларнинг гувоҳига айланишди. Айниқса, Қўқонда ўтган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувига бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Ўйин шунга монанд тарзда жанговор руҳда ўтди.

Ҳар икки бўлимларнинг бешинчи дақиқасида киритилган голлар натижасида учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Одатга кўра, учрашув поёнига етгач, энг яхши ўйнчилар маълум қилинди. Унга кўра, Қўқондаги баҳсда энг яхшилар сифатида  – Носир Отақўзиев ва Шерзод Каримовлар тан олинишди.

 

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма

Олий лига

9-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент) – 1:1 (1:0)

Қўқон. 10320 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,0, Р. Фозилов (Наманган) – 7,7, М. Мажидов (Наманган) – 8,2, Д. Жалимов (Тошкент. вил.) – 8

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Н. Отақўзиев (5) – А. Исматуллаев (50).

Огоҳлантиришлар: Д. Ҳошимов (60), А. Аҳмедов (64), Ш. Каримов (барчаси-«Пахтакор», 77).

Энг яхши ўйинчилар: Н. Отақўзиев – Ш. Каримов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО