08.05.2017
ЦСКА собиқ бош мураббийи Леонид Слуцкий ёзда “Челси”ни бошқариши мумкин.
Маълумотларга кўра, лондонликларнинг ҳозирги устози Антонио Конте жорий мавсум якунланганидан сўнг “Барселона”га ўтиши мумкин. Каталония клуби 47 ёшли мутахассисга қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ кўк-анорранглилар вице-президенти Жорди Местре “Барселона” Луис Энрике ўрнига келадиган мураббий борасида бир қарорга келганини эълон қилган эди.
Агар Конте “Челси”ни тарк этса, кўкларнинг асосий номзоди Слуцкий бўлади. 46 ёшли россиялик мутахассис жорий йилнинг январидан бери Лондонда яшаб, инглиз тилини ўрганмоқда.