Бугун Хотира ва Қадрлаш куни

09.05.2017

Бугун юртимизда ўзгача кун. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни.

Бу кунда орамиздан ўтиб кетган инсонларни ёдга оламиз, уларнинг хотираларини эслаймиз, ҳақларига дуолар қиламиз. Уларни улуғлаймиз.  Орамизда юрганлари эса қадрлаймиз. Бундай одат – халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади.

Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз, ота-боболаримиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ўзбекона миллий қадриятларимиздан саналади.

Азал-азалдан доно халқимиз хар қандай инсонни ҲАЗРАТИ ИНСОН билиб қадрлаб, ҳурматини ўз ўрнига қўйиб келади. Ҳаётлик чоғида чиройли муомалаларга муносиб кўрилган инсон, вафот этгандан кейин гўзал хотиралар билан эсланади. Шу сабабдан ҳам юксак ахлоққа эга бўлган халқимиз хотирани муқаддас туйғу деб билади ва қадрлайди.

Зеро, хотира бу тарихда бўлиб ўтган инсонларни ва уларнинг қилган ишларини ёдга олиш, уларнинг яхши амалларини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш, тарихий ютуқлардан фахрланишдир. Қадрлаш эса сиз билан ёнма-ён яшаётган ватандошларнинг бугунги кунда амалга оширган ишларининг қадрига етиш ва уларни бу хизматлари учун муносиб тақдирлашдир. Шундан келиб чиқиб ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ куни – ўтмишда бизнинг манфаатларимиз учун курашиб ҳаётдан кўз юмган ватандошларимизни хотирлаб, ҳозир ҳаёт бўлган ватандошларимизнинг қадрига етишдир, десак муболаға бўлмайди.

Барча юртдошларимизни бугунги байрам билан муборакбод этамиз.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО