09.05.2017
Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
“Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ва футболчилари ҳам ушбу кунда авлодлар руҳини шод этиш мақсадида , Қўқон шаҳридаги хотира майдонига бордилар. Мураббий ва футболчиларимиз бу ерда ватанимиз мустақиллиги учун жон фидо қилган ота-боболаримизни хотирлаб, бу ерда қад ростлаган ёдгорлик пойига гуллар қўйишди. Зеро бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз учун жонларини фидо қилган авлодларимиз руҳларини қалбимизда абадий сақлаш ва уларни ёдга олиб туриш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.