09.05.2017
Жамоамиз навбатдаги турда Наманган шаҳрида , маҳаллий “Навбаҳор” жамоасининг меҳмони бўлади. Ушбу учрашувга бўлган юқори қизиқишни инобатга олган ҳолда, “Қўқон-1912” мухлислар клуби фаоллари мухлисларни Наманган шаҳрига бориб келишлари учун қулайлик яратмоқдалар.
12-май куни соат 14-00да Қўқондаги “Марказий” стадиони ёнидан Наманган шаҳрига автобуслар йўл олади. Намангандаги стадионнинг 13 ва 14-секторлари Қўқонлик мухлислар учун ажратилган.
Бу секторларга чипталар Намангандаги Текстиль комбинати ёнидаги кассаларда 10 000 сўмдан сотилади. Шу жойдаги автомиллар турар жойи ҳам Қўқонлик мухлисларга ажратилади.
Стадионга “Ёшлар боғи”нинг ёнидаги дарвозадан кирилади.
Барча ташкилий масалалар бўйича +99890 508 77 99 телефон рақами орқали Илҳомжон Қундузовга мурожаат қилишингиз мумкин.