10.05.2017
Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйин назоратчиси Сайфиддин Эрматов.
Ушбу ҳакам 7 апрель куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувинини бошқарганди. Ўша ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Олий лига
10-тур
«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.