13.05.2017
Олий лигада 10-турдан ўрин олган бешта ўйин бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашуви Наманганда “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечди. Водий дербисини номини олган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.
Ўйин якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари энг яхши футболчиларни танлаб олишди. Унга кўра, Намангандаги беллашувда Ойбек Қиличев (“Навбаҳор”) ва Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)лар энг яхши ўйинчи сифатида тан олинди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
10-тур
«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:1 (1:0)
Наманган. 20220 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 8,7, М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,6, А. Цапенко (Тошкент вилояти) – 8,4, Ж. Мухторов (Тошкент) – 8
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Голлар: Н. Йованович (23) – М. Холмуҳамедов (90, пенальти).
Огоҳлантиришлар: А. Алиев (37), А. Саматов (54), А. Турғунбоев (67), Д. Жабборов (88) – Д. Гожкович (25), А. Мерзляков (90+3).
Энг яхши ўйинчилар: О. Қиличев – Ж. Сиддиқов.