15.05.2017
Голландия чемпионатининг сўнгги тур учрашувлари ўтказилди. “Фейеноорд”ўз майдонида “Хераклес”ни қабул қилиб3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дирк Кюйт учрашувда хет-трикга эришиб “Фейеноод”нинг ғалабасини таъминлади. Мазкур ғалаба туфайли Жованни ван Бронкхорст шогирдлари жорий мавсум Голландия чемпионлигини расмийлаштиришди.
Роттердам жамоаси18 йил деганда мамлакат бош совринини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу совринжамоа тарихидаги ўн бешинчиси ҳисобланади.