17.05.2017
Учрашувнинг илк дақиқаларидан вакилларимиз олдинга ташланишди. Биринчи ҳужум хавфли кўриниш олди. Меҳмонлар ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.
5-дақиқада вакилларимизнинг бурчакдан оширилган тўпи “Локо” ҳимоячиларини шошириб қўйди.
8-дақиқада Марат Бикмаев томонидан тепилган тўп бироз ноаниқ кўриниш олди.
Дастлабки 13 дақиқада тўрт марта бурчак тўпини ижро этдик. Ҳар сафар меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.
17-дақиқада меҳмонлар ҳам бурчак тўпидан кейин хавфли вазият яратишди. Музаффар Абдуллаев ўзини кўрсатди.
24-дақиқа Жавоҳир Сидиқов бир нечта рақибларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
32-дақиқа учрашувдаги энг хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучсиз чиқди. Акс ҳолда Нестеров қийин аҳволда қолиб кетиши ҳеч гап эмасди.
35-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан берган зарбаси дарвозанинг шундоқина ёнидан ўтиб кетди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида етакчи футболчимиз Александр Мерзляков жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан шу дақиқаларда меҳмонлар икки марта дарвозамиз олдида хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Лекин улардан фойдалана олишмади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган пайтда Дарко Гожкович рақиб дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 60-дақиқага келиб меҳмонлар дарвозаси олдида иккита хавфли вазият вужудга келди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик.
72-дақиқа ўтиб бораётган пайтда “Локо” футболчилар бироз фаоллашишди. Лекин футболчиларимиз майдонда мардонавор ҳаракат қилишди.
78-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳимоячи ва дарвозабоннинг тушунмовчилиги натижасида Бикмаев дарвозамизни ишғол этди.
Учрашув давомида рақибдан бироз устунлик қилган футболчиларимиз аламли тарзда гол ўтказиб юбориш натижасида икки очкодан маҳрум бўлишди.
Вакилларимиз май ойида ўтказилган учинчи учрашувда ҳам 1:1 ҳисобини қайд этишди.
Олий лига
11-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив”
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов
Голлар: Дарко Гожкович – 45. – Марат Бикмаев – 78.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (9. Носир Отақўзиев – 84), 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (8. Собир Ҳамидов-38, 97. Ойбек Рустамов-77), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов.
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев (77. Диёрбек Туропов-90+3), 22. Мурод Бобожонов (18. Темур Кападзе-60), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондиқ Рўзиев (11. Садриддин Абдуллаев-74), 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Сайфиев, 42. Муҳаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев.