17.05.2017
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
- Ўйин борасида шуни айтишим мумкинки, ҳар доим водийда бизга осон бўлмайди. Буни яхши ҳис этган ҳолда майдонга тушгандик. Гол ўтказиб юборгач, вазиятни ўнгладик. Иккинчи бўлимда футболчиларим ишончимни оқлашди. Лекин тан олиш лозимки, “Қўқон-1912” бу йил ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлисларини хурсанд этмоқда.