Ўзбекистонлик Сардор Рашидов тўп тепаётган Доханинг “Ал Жайиш” ҳамда унинг ҳамшаҳри “Лаҳвия” клублари энди битта “Al Duhail Sports Club” деб юритилиши ҳақида хабар бергандик.
Маълумотларга кўра, янги клубга “Лаҳвия” устози Жамол Белмади бош мураббийлик қилади. Табиийки у таркибни асосан “Лаҳвия” футболчиларидан тузади. Шу боис Сардор Рашидовнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.