19.05.2017
Олий лигада 11-тур ўйинлари якунига етди. Ушбу тур ҳам мухлисларга бир қатор қизиқарли баҳсларни тақдим этди. Хусусан, турнинг марказий учрашуви Қўқонда бўлиб ўиди. Унда вакилларимиз мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Локо” билан дуранг ўйнади. Жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқов “темирйўлчилар”га қарши кечган ўйинни ҳам юқори савияла ўтказди. Бунинг натижасида 10-рақамли ярим ҳимоячимиз ўйиннинг энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди. Шунингдек, рақиб жамоадан ушбу номга Жалолиддин Машарипов лойиқ кўрилди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
11-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:1 (1:0)
Қўқон. 10576 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,0, А. Снетков (Тошкент вил.) – 9,0, А. Калинин (Қарши) – 9,0, А. Шукуруллаев (Тошкент) – 9
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.
Голлар: Д. Гожкович (45 + 1) – М. Бикмаев (78).
Огоҳлантиришлар: Д. Гожкович (23), Ж. Сидиқов (64) – С. Мирзаев (76).
Энг яхши ўйинчилар: Ж. Сидиқов – Ж. Машарипов.