Нўъмон Ҳасанов: “Олдинда жавоб учрашуви бор”

22.05.2017

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

Бугун ҳавонинг бироз ноқулай бўлгани боис биринчи бўлимда шогирдларим бироз қийналишди. Лекин танаффусдан кейин улар иқлимга мослашиб, мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишди. Ҳозир тиғиз тақвим юзага келган. Тўрт кундан кейин “Бухоро” билан ўйнаймиз.

Олдинда жавоб учрашуви борлигини эсдан чиқармаслик лозим.

Ҳар доим айтиб келганман. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, ишқибозларимизни хурсанд этиш.

Қўқон аҳли футболни жуда яхши кўришларини биламан. Ўзим ҳам футболчи сифатида Қўқонда тўп сурганман. Бу ердан мураббий бўлиб иш бошлаганимдан кейин қўқонлик футбол ихлосмандларини хушнуд этишни мақсад қилгандик. Ниятим амалга ошганимдан хурсандман. Гувоҳи бўлаётгангингиздек, чемпионат ўйинларида “Марказий” ўйингоҳда 10 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюрмоқда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО