29.05.2017
Футзал бўйича тарихда илк бор ўтказилган U-20 Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақа якунида энг яхшилар тақдирланди.
Унга кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов мусобақа тўпурари деган номга сазовор бўлди.
Акбар Осиё чемпионати давомида рақиблар дарвозасига жами 13та тўп киритди. Ундан кейинги ўриндаги Афғонистон U-20 терма жамоаси аъзоси Жавад Ҳаидари эса 10та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди.