30.05.2017
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Ўзларинг гувоҳи бўлдингиз, бугунги учрашув жаговор руҳда ўтди. Биз доимгидек майдонга ғалаба қозониш учун тушгандик. Ҳатто 2:1 ҳисобида олдинда бораётгандик. Бироқ 77-дақиқада кутилмаганда Райевац жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу вақтга келиб учта футболчини алмаштириб бўлганимиз боис, қолган дақиқаларда майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишга тўғри келди. Рақиб буни ҳис этган ҳолда босимни кучайтирди. Натижада хатоларимиз эвазига бекободликларга ғалабани илиб кетишди. Умуман олганда, “Металлург” ўз майдонида ҳар доим шиддатли футбол намойиш этади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, энг асосийси кейинги босқичга чиқишни уддаладик.