Эрон матбуоти: Ўзбекистон Теҳронга иккита асосий ҳимоячиларисиз келади

31.05.2017

Шу йилнинг 12 июнь куни Теҳрон шаҳрида Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.

Ундаги натижа кўп нарсаларга ойдинлик киритади.

Табиийки, икки терма жамоа штабида ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Жумладан, кеча Самвел Бабаян Тайландга қарши ўртоқлик ҳамда Эронга қарши расмий ўйинларда майдонга чиқадиган футболчиларнинг таркибини эълон қилди.

Ушбу маълумот форсларга ҳам етиб борган кўринади.

Бугун биз Эрон матбуотини кузатдик. Маълум бўлишича, Теҳронда чиқадиган нашрлар Ўзбекистоннинг ушбу таркибига ўзининг изоҳини берган.

“Карлос Кейруш бошчилигидаги Эрон миллий терма жамоаси 12 июнь куни Ўзбекистонни қабул қилади. Ўзбекларга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлиб келган.

Лекин, вазифа ва мақсад аниқ: ЖЧ-2018 чиптасини муддатидан аввал қўлга киритиш, кейин эса таркибга жалб қилинган ёшларни синовдан ўтказиш.

Шундай экан, Ўзбекистонга қарши ўйинда максимал тарзда ҳаракат қилиши лозим. Боз устига Ўрта осиёликлар асосий футболчиларисиз Теҳронга ташриф буюришади.

Ўзбекистон таркибида Россия чемпионатида тўп сурадиган юлдуз Виталий Денисов ва кўп йиллик ҳимоя қўрғони эгаси Ислом Тўхтахўжаевлар майдонга тушишмайди.

Бу бизга қўл келиши мумкин”, – дейилади форс матбуотида.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО