04.06.2017
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ёш ўйинчиси Аваз Маматхўжаевнинг туғилган куни. Қўқон футболи келажаги дея эътироф этилган ёш иқтидор эгаси бугун ўзининг 22 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарлари, мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари номидан ёш футболчимизни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик футболчилик фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.