Одил Ҳамробеков нима учун терма жамоа лагерини тарк этди?

04.06.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ҳамда Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тайёргарлик жараёни доирасида “Насаф” жамоасидан термага чақирилган Одил Ҳамробековга дам беришга қарор қилинди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида текширувдан ўтган футболчига шифокорлар дам олишни тавсия қилди. Шу муносабат билан ярим ҳимоячи клуб ихтиёрига юборилди.

Японияда тўп сураётган Фозил Мусаев ва Қозоғистонда ўйнаётган Александр Гейнрих  3 июнь куни Тошкентга етиб келди. Хитой чемпионатида ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов  4 июнь куни терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади. Шу билан терма жамоага чақирилган барча футболчилар жам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО