Тошкентда Ўзбекистон ва Таиланд миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Мазкур ўйин ҳар икки терма жамоа учун ЖЧ-2018 3-саралаш босқич учрашуви олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу баҳсни ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Таиланд учрашуви эртага, 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:00да бошланади.