09.06.2017
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Динамо Киев» клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шацких киевликлар мураббийлар штабига қай тарзда келганини гапириб берди.
«Менга Александр Хацкевич қўнғироқ қилди ва ушбу қийин ишда унга ёрдам беришимни сўради. Мен ташаккур изҳор этдим ва «Динамо»даги собиқ шеригим ишончини оқлашга ҳаракат қилишимни айтдим.
Жавобгарликни ҳис қилдим, аммо ижобий жавобимни ортга суролмадим. Чунки «Динамо» – бу менинг борлиғим», – дейди Максим Шацких.
Эслатиб ўтамиз, Александр Хацкевич «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди ва у жамоага Максим Шацких, Олег Лужний ва дарвозабонлар мураббийи Михаил Михайловларни таклиф этди.