ХОЛМУҲАММЕДОВ МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ҚАТНАШДИ

11.06.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 12 июнь куни ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-турида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб боради.

Учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Виктор Жалилов ва Мурод Холмуҳаммедов қатнашиб, бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– “Тошкентдаги ўйинда деярли тенгма-тенг ўйин гувоҳига айлангандик. Ўзбекистон ғалаба учун майдонга тушганди, бироқ ўша ўйиндаги ҳакамларнинг кутилмаган қарори туфайли стандарт вазият белгиланган ва даврозамиздан тўп олиб чиққандик. Эрон терма жамоаси ва шахсан Карлуш Кейрушга тайёрлаб қўйган совғамиз бор. Умид қиламанки, эртага ғалаба қозониб, 3 очко билан Тошкентга қайтамиз. Эрон таркибида алоҳида бир ўйинчини ажратмаган бўлардим. Рақиб жамоавий ўйин намойиш қилиши орқали яхши танилган. Фақатгина, Эроннинг ҳимоя чизиғи кучли ва тартибли ўйин кўрсатишини айта оламан”,  – деди “Қўқон-1912” вакили Мурод Холмуҳаммедов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО