14.06.2017
Футболчиларимиз Чирчиқ шаҳрида навбатдаги учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Миллий терма жамоа ихтиёрида бўлган Мурод Холмуҳаммедов бугун жамоамиз сафига келиб қўшилади. Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан Хитойга кетган Жавоҳир Сидиқов эса 15 июнь куни жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” билан ўйин 16 июнь куни, соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида бошланади. 15 июнь куни хар икки жамоанинг ўринбосарлар таркиблари учрашадилар. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс соат 18:00да “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда старт олади.