16.06.2017
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари.
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионидан матнли трансляциямизни бошлаймиз .
Жамоамиз аъзолари стадионга етиб келишди.
Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эканлигини таъкидлаш жоиз.
Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди.
Бугунги ўйин ҳақида айрим маълумотлар билан танишинг.
Биласизми? “Бунёдкор” бу йилги мавсумда ўз майдонидаги ўйинларда биттадан кўп гол ура олмаяпти. Умумий ҳисобда тўплар нисбати 4-4. “Бунёдкор” уйдаги охирги учта ўйинни бир хил 1:1 ҳисоби билан якунлади. Рақиблар – “Динамо”, “Металлург” ва “Пахтакор”.
Факт: “Бунёдкор” олий лигада кетмка-кет олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг, икки мағлубият.
Факт: Бугунги баҳс “Қўқон-1912” учун сафардаги 6-ўйин бўлади. Жамоа аввалги беллашувларнинг иккитасини ўз фойдасига ҳал этган ва уч марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-6. “Қўқон-1912” сафарда 9 очколи бўлган.
Айтганча, жамоамизнинг мағлубиятсиз серияси 104 кунга етди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари охирги марта биринчи турда мағлуб бўлишган.
Яъни, 4 март куни “Насаф” вакилларимиздан устун келган.
Бугунги ўйин клубимиз расмий сайти, фейсбук ва твиттердаги расмий саҳифа ва телеграм каналимиз орқали онлайн трансляция қилинади.
Спорт каналидаги мутасаддиларнинг бизга маълум қилишларича «Бунёдкор» – «Қўқон-1912» учрашуви трансляция қилинмайди.
Демак биз билан бирга бўлинг. Бугунги баҳсни янада батафсил ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
«Бунёдкор» – «Қўқон-1912» жамоалар таркиби маълум
“БУНЁДКОР”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Элдор Шомуродов. 17. Достон Ҳамдамов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 21.Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов.
Захира: 45. Дилшод Ҳамроев, 5. Жавлон Мирабдуллаев, 11. Вадим Чемиртан, 15. Фарруҳ Икромов, 20. Сардорбек Азимов, 28. Давронбек Умиров, 30. Хуршид Ғиёсов.
«ҚЎҚОН-1912»: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 8. Собир Хамидов, 11. Андрей Сидоров, 24. Иброҳим Раҳимов, 85. Руслан Мельзиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Азиз футбол мухлислари . Сизларга бир хушхабар.
https://www.facebook.com/profile.php?id=100009155521129&fref=ts
Юқоридаги линк орқали бугунги ўйинни видео-онлайн тарзида томоша қилишингиз мумкин.
Бизга Фаррухбек Расулов ёрдам беради. Бунинг учун биз дўстимиз Спорт тв шархловчиси Фаррухбек Расуловга барчангизни номингиздан миннатдорчилик билдирамиз.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
Қўқон шаҳридан 1 000 дан зиёд мухлисларимиз бугун Бунёдкор стадионига етиб келишган
Ўйин бошланди
Мухлисларимиз стадионни ларзага келтиришмоқда. Бугун майдон эгаси гўёки “Қўқон-1912” жамоасидек.
Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. “Қалдирғочлар”нинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин бу вазиятда Дарко Гожкович яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.
6-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Достонбек Ҳамдамов ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдалниб дарвозамизни ишғол этди.
Гол ўтказиб юборгач, ҳужумга зўр берган вакилларимиз кетма-кет икки марта бурчак зарбасига эга бўлишди. Мезбон ҳимоячилари ҳужумларимизни бартараф этишди.
14-дақиқа жуда хавли вазиятни вужудга келтирдик. Суҳроб Бердиев ҳимоячилардан қочиб кетиб зарба йўллаган эди. Дарвозабон тўпни аранг қайтарди.
16-дақиқа мезбонлар бурчакдан тўп тепишди. Ашуров яхши ўйнади.
21-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштирди. Носир Отақўзиев боши билан чиройли тарзда рақиб посбонини доғда қолдирди.
Яна хужумларимиз давом этмоқда Мухлисларимиз яна гол талаб қилишмоқда
27-дақиқа энди мезбонларнинг хужуми хавфли чиқди. Яхшиям Нурматов тўпга ета олмади
Бугун футболчиларимиз бир қора анъанага чек қўйишди. Шу кунга қадар бирор марта “Бунёдкор” дарвозасига гол кирита олмаётган эдик. Носир Отақўзиев ушбу анъанага барҳам берди.
Стадиондаги мухлисларнинг 90 фоизи жамоамиз ишқибози эканлиги ойдинлашмоқда.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бердиев-Акрмаов-Отақўзиев комбинацияси яхши ўйланган эди. Сўнгги тўп узатишда хатолик бўлди.
1-таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
1-тайм тугади.
2-тайм бошланди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол бошлашди. 48-дақиқада Акрамовнинг дарвозага йўллаган зарбаси мухлисларни хаяжонга солди.
Отабек Шукуров Бердиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.
55-дақиқа Акрамов ўнг қанотдан рейд уюштирди. Тўпни жарима майдончасига узатди. Дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди.
Ўзгариш. Акрамов ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди.
Мезбонлар қарши хужумда ўйнашмоқда.
62-дақиқада майдон эгалари иккинчи голни киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар ҳам Достон Ҳамдамов дарвозамизга йўл топди.
Иккинчи тайм бошида бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бунинг натижасида жазоландик. “Сен урмасанг сенга уришади” дейишганидек, вакилларимиз вазиятлардан фойдалана олишмагач дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.
Ўзгариш. Отақўзиев ўрнига Иброхим Раҳимов майдонга тушди
Шомуродов ўрнига Д Умиров майдонга тушди
Ўзгариш. Кимсанов ўрнига Сидоров майдонга тушди
Тўп учун курашда Райевац хамда Зухуров тўқнашиб кетишди Зухуровга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
80-дақиқа Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Ашуровга қойил. Яхши реакция намойиш қилди.
82-дақиқада Сидиқов-Сидоров – Райевац комбинацияси ажойиб чиқди. Омад бироз биздан юз угриди. Райевацнинг бош билан зарбасига озгина аниқлик етишмади.
Сидоровга сариқ карточка.
Хакамга норозилик билдиргани учун.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари анча кескин давом этмоқда.
Яқинда ўтказилган ўртоқлик учрашувида футболчиларимиз сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштиришганди.
Ўзгариш мезбонларда. Тўхтасинов ўрнига Азимов майдонга тушди
Учрашувга 4-дақиқа қўшилди
Ўйин тугади. Эътиборингиз учун раҳмат!