МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯ БАРҲАМ ТОПДИ

16.06.2017

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. “Қалдирғочлар”нинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин бу вазиятда Дарко Гожкович яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.

6-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Достонбек Ҳамдамов ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдалниб дарвозамизни ишғол этди.

Гол ўтказиб юборгач, ҳужумга зўр берган вакилларимиз кетма-кет икки марта бурчак зарбасига эга бўлишди. Мезбон ҳимоячилари ҳужумларимизни бартараф этишди.

14-дақиқа жуда хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Суҳроб Бердиев ҳимоячилардан қочиб кетиб зарба йўллаган эди. Дарвозабон тўпни аранг қайтарди.

21-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштирди. Носир Отақўзиев боши билан чиройли тарзда рақиб посбонини доғда қолдирди.

27-дақиқада  мезбонларнинг хужуми хавфли чиқди. Яхшиям Нурматов тўпга ета олмади.

Бугун футболчиларимиз бир қора анъанага чек қўйишди. Шу кунга қадар бирор марта “Бунёдкор” дарвозасига гол кирита олмаётган эдик. Носир Отақўзиев ушбу анъанага барҳам берди. Шу тариқа Олий лигада жамоамиз гол урмаган жамоа қолмади.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бердиев-Акрмаов-Отақўзиев комбинацияси яхши ўйланган эди. Сўнгги тўп узатишда хатолик бўлди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол бошлашди. 48-дақиқада Акрамовнинг дарвозага йўллаган зарбаси мухлисларни хаяжонга солди.

55-дақиқа Акрамов ўнг қанотдан рейд уюштирди. Тўпни жарима майдончасига узатди. Дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

57-дақиқада ўта қулай имконият қўлдан бой берилди. Аввалига Акрамов сўнгра Райевацларнинг яқин масофадан йўлаган зарбаларини химоячилар қайтаришди.

62-дақиқада майдон эгалари иккинчи голни киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар ҳам Достон Ҳамдамов дарвозамизга йўл топди.

Иккинчи тайм бошида бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бунинг натижасида жазоландик. “Сен урмасанг сенга уришади” дейишганидек, вакилларимиз имкониятлардан фойдалана олишмагач, дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.

82-дақиқада Сидиқов-Сидоров-Райевац комбинацияси ажойиб чиқди. Омад бироз биздан юз угриди. Райевацнинг бош билан зарбасига озгина аниқлик етишмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумларга зўр беришди. Аммо бу ҳужумлардан наф чиқара олишмади. Шундай қилиб жамоамизнинг 104 кун давом этган мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

 

Олий лига

13-тур

«Бунёдкор» – «Қўқон-1912» – 2:1 (1:1)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Қ. Расулов (Қарши)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Достонбек Ҳамдамов – 6, 62. –  Носир Отақўзиев – 21.

“БУНЁДКОР”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Элдор Шомуродов (28. Давронбек Умиров – 74), 17. Достон Ҳамдамов, 19. Нурилло Тўхтасинов (20. Сардорбек Азимов -90), 21. Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов (15. Фарруҳ Икромов – 64).

Захира: 45. Дилшод Ҳамроев, 5. Жавлон Мирабдуллаев, 11. Вадим Чемиртан, 30. Хуршид Ғиёсов.

«ҚЎҚОН-1912»: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов (97. Ойбек Рустамов – 58), 5. Жалил Кимсанов (11. Андрей Сидоров – 75), 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (24. Иброҳим Раҳимов – 68), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 8. Собир Хамидов, 85. Руслан Мельзиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО