Нўъмон Ҳасанов: ” Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман “

16.06.2017

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” (2:1) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– Чиройли ўйин бўлди. Томошабинлар учун очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар иккала жамоа гол уриш учун етарлича имкониятларга эга бўлди. Аммо биз иккинчи голни уришда бироз оқсадик. Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга ташаккур билдираман. Кейинги учрашувларда бор кучимизни сарфлаб уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

“Бунёдкор” бугун ҳужумда кўпчилик бўлиб ўтгани жамоамиз ҳимоячиларини бироз шошилтириб қўйди. Шу боисдан ҳам уларни ҳужумларини бартараф этишда муаммоларга дуч келдик.

Мағлубиятсиз серияни бузилгани барибир кишини дилини хира қилди.

Иккинчи даврада ҳам жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Жавоҳир Сидиқов масаласи? Менимча, Жавоҳир Сидиқов жамоада қолади.

– Филипп Райевацга “Насаф” ҳамда “Қизилқум” жамоалари қизиқаяпти. Иккинчи даврада ушбу футболчини йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

– Бу футболчини ўзим олиб келганман ва Райевац жамоамизда қолади. Унинг хизматлари эвазига жамоамиз ушбу мавсумда муваффақиятли ўйнамоқда. Райевацни “Насаф” ёки “Қизилқум”га қўйиб юбормаймиз. Бу қизиқиш ҳақида биринчи маротаба эшитиб турибман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО