Криштиану Роналдунинг асосий рақобатчиси аргентиналик Лионель Месси португалиялик футболчи “Реал”ни тарк этиш ҳақида қабул қилган қароридан ҳайратда, дея хабар бермоқда Diario Gol.
Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” форварди солиқ тўламаслик билан боғлиқ машмашалар фонида “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Мессининг фикрича, Роналду муаммолардан бу тахлис халос бўлмаслиги керак. Аргентиналик футболчининг ўзи ҳам бир неча бор худди шунга ўхшаш айбловлар қуршовида қолган, аммо у ўзига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этган. Лионель Месси бу борада ўз позициясига эга ва бир неча бор суд қарорларига ўз эътирозларини билдиришга улгурди. Аргентиналик футболчининг фикрича, Роналду ҳам бундай ноқулай вазиятда шу тахлит йўл тутиши лозим.