22.06.2017
Хитойнинг Jiang Lizhang компанияси Италиянинг «Парма» клуби акцияларини 60 фоизини сотиб олди.
Янги компания сотиб олинганидан сўнг жамоада ўзгаришлар бошланди, яъни клуб вице-президенти номзодига афсонавий ҳужумчи Эрнан Креспо тайинланди.
Football Italia нашрининг хабарига кўра, клубнинг 10 фоиз акциялари мухлисларга тегишли, қолган 30 фоизи аввалги эгаларига тегишлидир.
Эслатиб ўтамиз, “Парма” куни- кеча Италия “В” сериясига қайтганди.