28.06.2017
“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси яқинда бўлиб ўтадиган ўзининг тўйига ватандоши ва афсонавий собиқ футболчи Диего Марадонани чақирмади.
Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Демак, Леонинг тўйига Хосе Бартомеу ва Луис Энрикелар билан бирга Марадона ҳам келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг тўйи 30 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида (ўзи туғилиб ўсган) бўлиб ўтади. Унинг рафиқаси футболчининг икки фарзанди онаси Антонелла Роккуццо бўлади.