“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду клубини ўзгартириши ҳақидаги ОАВда тарқалган гапларни айтмаганини маълум қилди.
Португалия терма жамоаси футболчиси буни “Қироллик клуби” раҳбарияти вакиллари билан учрашувда эълон қилди. Бироқ футболчи солиқ айбловлари туфайли ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилаётганини тан олди.
Олдинроқ Испания прокуратураси Роналдуга бир неча йил давомида 14,7 млн. евро миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлагани борасида айблов эълон қилган эди.
Роналду келаси ҳафтада “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан учрашади.