Футболчилар таътилга чиқишди.

03.07.2017

Олий лиганинг биринчи даврасини ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисақа муддатли таътилга чиқишди.

Қаршида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки ўйинидан сўнг , бош мураббий Нўъмон Ҳасанов жамоа аъзоларига 9-июлга қадар дам олиш учун рухсат берди.

Энди жамоамиз футболчилари иккинчи даврага тайёргарликни 9-июль куни бошлайдилар. Режага кўра 9-июлдан 21-июлга қадар жамоа Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Бу йиғин давомида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш мақсадида айрим футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Улар айнан қайси ўйинчилар эканлиги ҳақида , уларнинг жамоа йиғинига келиши аниқ бўлгач хабар берамиз. Шунингдек навбатдаги йиғин давомида олий лига клублари билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.
Жамоамизнинг Сербиялик футболчилари Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевацлар давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб ўз юртларига жўнаб кетишди. Бу футболчилар жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғинларига бироз кечроқ келиб қўшиладилар.
Жамоамизнинг уч нафар футболчилари Ойбек Рустамов , Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоровлар эса , Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан бирга Қатар давлатида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда иштирок этишмоқда.
Жамоамиз аъзолари навбатдаги расмий учрашувни 26-июль куни Қўқонда ўтказишади. Шу куни Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувини ўтказиш учун Қаршининг “Насаф” жамоаси Қўқонга ташриф буюради.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО