05.07.2017
Қатар футбол федерацияси мамлакат терма жамоасининг янги бош мураббийи номини эълон қилди.
QFA хабарига кўра, испаниялик Феликс Санчес терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. У аввалроқ истеъфога чиқарилган Хорхе Фоссати ўрнини эгаллади.
Санчес Қатар футболи билан яхши таниш. У олдинроқ мамлакатнинг ёшлар терма жамоаси билан ишлаган эди.
Янги бош мураббий раҳбарлигида Қатар илк расмий ўйинни 31 август куни ЖЧ-2018 саралашида Сурияга қарши ўтказади. Айни пайтда, Қатар ЖЧ-2018 саралашининг А гуруҳида 5-ўринда бормоқда.