Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 65-ўриндан жой олди

06.07.2017

  • Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 579 очко билан 65-ўриндан жой олди.

    Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 3 поғона пастлади. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон  термаси ҳамон 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон терма жамоаси очколари сонини 893 тага етказиб, Осиёда пешқадамликни мустаҳкамлади.

    Австралия терма жамоаси Жанубий Кореяни тўртинчи ўринга тушириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка Япония якун ясади.

    1 (23). Эрон – 893 очко;

    2 (45). Австралия – 689 очко;

    3 (46). Япония – 684 очко;

    4 (48). Жанубий Корея – 662 очко;

    5 (61). Саудия Арабистони – 601 очко;

    6 (62). Ўзбекистон – 579 очко;

    7 (75). БАА– 459 очко.

    8 (77). Хитой – 441 очко

    9 (79). Қатар – 435 очко;

    10 (88). Сурия –423 очко.

    ФИФА рейтингида пешқадам ўзгарди. Германия 1609 очко билан етакчиликни қўлга олди. Бразилия 1603 очко иккинчи ўринда бораётган бўлса, Аргентина (1413 очко) кучлик учликка якун ясаб берди. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Португалия, Швейцария, Польша, Чили, Колумбия, Франция ва Бельгия терма жамоалари эгаллаган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО