Ёшлар терма жамоасининг сўнгги ўйинда футболчиларимиз захирадан майдонга тушишди

07.07.2017

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнирини ўз якунига етди.

Ўзбекистон ёшлар термаси сўнгги ўйинни мезбон Қатар U-22 футболчиларига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиннинг 21-дақиқасида қатарликлар аъзоси Абдулраҳмон Фаҳми ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Бобур Абдухолиқов мувозанатни тиклади ва учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ўйинда жамоамизнинг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этишди. Уччала ўйинчимиз ҳам захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўтказилган 4 ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинда дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчилар мазкур ўйиндан аввал мусобақа ғолиблигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир  Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

 

U-22 Three Nations Tournament

Al Sadd стадиони

5 июль, чоршанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 1:1

Голлар: Абдулраҳмон Фаҳми (21) – Бобур Абдухолиқов (36)

Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамроев (Ботирали Эргашев, 63), Аббос Отахонов, Достон Турсунов (Ислом Қобилов, 30), Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Бекзод Ғанижонов, 74), Хуршид Ғиёсов (Ойбек Рустамов, 63), Жасур Яхшибоев (Хожиакбар Алижонов, 63), Абдужамол Исроилов, Шароф Муҳиддинов (Жавоҳир Сиддиқов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 46), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 74).

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО