Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Бунёдкор» иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

11.07.2017

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлади.

“Қалдирғочлар” 9-19 июль кунлари Чимён тоғ-ён бағирларидаги “Арчазор” масканида шуғулланишади. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилади.

Жамоамиз таркибида бир қатор янги футболчилар бор. Мавсумнинг биринчи ярмини “Қизилқум”да ўтказган Воҳид Шодиев, сўнгги ярим йилда “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган Сардор Собирхўжаев, Самрқанднинг “Динамо” жамоасида ижара асосида ўйнаган Жавоҳир Қаҳрамонов ва “Обод” сардори бўлиб тўп тепган Анвар Ғофуров Миржалол Қосимов қўл остида шуғулланишмоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО