Футболчиларимиз Осиё Чемпионати саралашида иштирок этади

12.07.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22терма жамоаси бугун БААга жўнаб кетишади.

15-19 июль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари “D” гуруҳи учрашувлари ўтказилади. Ушбу саралаш гуруҳида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар термалари Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур саралаш турнирига жами 22 нафар футболчини жалб этган.

Улар орасида “Қўқон-1912”нинг икки нафар аъзоси ҳам бор. Булар Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларини 15 июль куни Ливанга қарши учрашув билан бошлайди. Равшан Ҳайдаров жамоаси иккинчи турда Непал, турнирнинг сўнгги турида эса, БАА ёшларига қарши баҳс олиб боради.

 

U-22 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаши учун чақирилган футболчилар рўйхати:

 

Дарвозабонлар:

Дилшод Ҳамраев (“Бунёдкор”)

Умиджон Ҳамроев (“Насаф”)

Ботирали Эргашев (“Пахтакор”).

 

Ҳимоячилар:

Аббос Отахонов (“Пахтакор”)

Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)

Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)

Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)

Абдужамол Исроилов (“Динамо”)

Исломжон Қобилов (“Металлург”)

Достонбек Турсунов (“Металлург”)

Акром Комилов (“Бунёдкор”)

 

Ярим ҳимоячилар:

Азизжон Ғаниев (“Насаф”)

Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)

Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)

Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”)

Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)

Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)

Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”)

 

Ҳужумчилар:

Бобир Абдуҳолиқов (“Насаф”)

Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”)

Беҳзод Ғанижонов (“Қизилқум”)

Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”)

 

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО