18.07.2017
Осиё чемпионати саралашида иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи тур учрашувида майдонга тушди.
Непалга қарши кечган ўйинда терма жамоамиз вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда ҳаракат қилди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов томонидан етказиб берилган узатмани Достон Турсунов дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда заҳирдан майдонга туширилган Азизжон Ғаниев ҳисобни ишончли кўринишга келтирди – 2:0.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 дастлабки икки турда иккита ғалабага эришди. Сўнгги турда жамоа гуруҳ ғолиблиги учун БААга қарши ўйнайди.
Непал U-23 – Ўзбекистон U-23 – 0:2
Ҳакамлар: Аҳмад Файсал Ал Али (Иордания), Маҳмуд Тоҳир Абу Тоҳир (Иордания), Очи Шинжи (Япония), Такуто Окабе (Япония)
Голлар: Достонбек Турсунов 21, Азизжон Ғаниев 80
Непал U-23 – Алан Неупане, Динеш Ражбанши, Ананта Таманг, Пужан Уперкоти, Суман Лама, Бимал Гартимагар, Гурунг Хеман, Камал Шреста, Анжар Биста, Бишвас Шреста, Гаураб Будхатоки.
Захира: Нираж Баснет, Амит Таманг, Хемант Тапа Магар, Теж Таманг, Сунил Бал, Санжок Раи, Лахман, Баснет Бибек, Ашок Барал, Шринг Гурунг, Кишор Гири, Дона Тапа.
Ўзбекистон U-23 – Ботирали Эргашев, Исломжон Қобилов, Акромжон Комилов, Аббос Отахонов, Хуршид Ғиёсов, Бобир Абдихолиқов, Жасурбек Яхшибое, Жавоҳир Сидиқов, Забиҳилло Ўринбоев, Абдужамол Исроилов, Достонбек Турсунов.
Захира: Умиджон Эргашев, Хожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Одилжон Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Ҳусниддин Ғофуров, Андрей Сидоров, Бекзод Ғанижонов, Дониёр Нарзуллаев.