20.07.2017
Ўзбекистон U-22 термаси БАА ёшларини 2:0 ҳисобида таслим қилиб, U-23 ОЧнинг илк йўлланмасини қўлга киритди.
БААда бўлиб ўтган ОЧ саралаш мусобақасида, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси мезбонлар билан ҳал қилувчи ўйинни ўтказди. Учрашувда вакилларимиз ишончли ғалабага эришишди. Ўйинда Жавоҳир Сидиқов асосий таркибда ҳаракат қилди ва рақиб дарвозасига тўп киритди. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов ўнг қанотдан етказилган тўпни кучли зарба билан дарвоза тўққизлигига жойлаб, чиройли гол муаллифига айланди ва ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралаш босқичидаги учала ўйинда ғалаба қозониб, келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” вакили бундан олдинги икк учрашувда иккита голга ҳаммуаллифлик қилганди.
ОЧ U-23 саралаш босқичи
“D” гуруҳи,
3-тур
БАА U23 – ЎЗБЕКИСТОН U23 – 0:2 (0:0)
Гол: Исломжон Қобилов (67), Жавоҳир Сиддиқов (90)
БАА U23: Бусанда, Рашид, Саъдий, Абдулбосит, Иброҳим, Ҳашмий, Алакбарий, Ҳаммадий, Занҳаний, Саид, Каъбий
Ўзбекистон U23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Забиҳилло Ўринбоев