Неймар фақат бир шарт билан «Барселона»да қолиши мумкин

24.07.2017

AS нашрининг хабарига кўра, Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар фақат бир шартга кўра ПСЖга ўтмаслиги мумкин.

Унга кўра, футболчининг маоши жиддий тарзда оширилиши ва жамоа Неймарга янги шартнома талкиф этиши керак бўлади.

Агар каталонияликлар Неймар шартини бажармаса, бразилиялик футболчи ПСЖ клубига ўтиб кетади. 25 ёшли ҳужумчининг отаси бугун “Барселона” раҳбарияти билан музокара ўтказди ва жамоа вакиллари ўйлаб кўриш учун вақт сўрашган.

Шунингдек, манбанинг тасдиқлашича Неймар “Барселона” билан музокара ўтказишдан ташқари бир вақтнинг ўзида ПСЖ билан ҳам музокара жараёнларини ўтказмоқда. Аммо бу ҳолат бўйича футболчининг ўзи ҳеч қандай фикр билдирмаяпти.

Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан 6 йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО