24.07.2017
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таваллуд айёми. Ҳурматли Юртбошимиз бугун қутлуғ 60 ёшга тўлдилар.
“Қўқон-1912” футбол клуби ходимлари Шавкат Миромоновични бугунги қутлуғ сана билан чин юракдан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, мустаҳам соғлиқ, Ватан тараққиёти йўлидаги улуғвор ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Эл тинчлиги, юрт фаровонлиги, мамлакат равнақи йўлида меҳнат қилишда асло чарчаманг.
Олиб бораётган оқилона ва доно сиёсатингиз туфайли Ўзбекистон янада гуллаб-яшнасин, дунёнинг етакчи давлатлари орасида ўз ўрни ва мавқейига эга бўлиб бораверсин!
Президентимизнинг амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон улкан натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.
Илоҳим, халқингиз бахтига ҳамиша соғ ва саломат бўлинг!