25.07.2017
«Барселона» ҳужумчиси Неймар тез орада Испания паспортига эга бўлади.
Mundo Deportivo хабарига кўра, бразилиялик футболчи 1,5 йил бурун Испания фуқароси бўлиш учун ариза топширган эди. Энди у сентябрь ойида Испания конституциясига содиқлигини айтиб, қасамёд қилади.
Испания қонунларига кўра, мамлакат ҳудудида 2,5 йил яшаган инсонлар иккинчи фуқароликни олиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам, Неймар Бразилия фуқаролигини сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар «Барселона»га 2013 йили «Сантос» клубидан ўтган эди.