25.07.2017
Маҳоратли ярим ҳимоячи Собир Ҳамидов 2-даврани бошқа бир жамоада ўтказадиган бўлди. Ўз олдига олий лигага қайтишни мақсад қилган “Андижон” жамоаси футболчимизга жиддий қизиқиш билдирди ҳамда томонларнинг ўзаро келишувига асосан Собир Ҳамидов фаолиятини “Андижон” клубида давом эттирадиган бўлди.
Биз Собиржонга “Қўқон-1912” жамоаси учун қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, клуб рахбарияти ва мухлисларимиз номидан келгуси фаолиятида омад тилаймиз !