31.07.2017
2-давра бошланишидан олдин таркибимизда яна бир ўзгариш рўй берди.
Жамоамизнинг тажрибали футболчиларидан бири Иброҳим Раҳимов фаолиятини қолган қисмини вилоятимизнинг бошқа бир жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубида давом эттирадиган бўлди.
Жамоамиз раҳбарияти ва мухлислари номидан Иброҳим Раҳимовга жамоамиздаги кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Иброҳим Раҳимовга ва “Нефтчи” жамоасига иккинчи даврада омад тилаб қоламиз !