02.08.2017
“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг отаси “кўк-анорранглилар” раҳбарияти қароридан ғазабга тушди.
2016 йилда каталонияликлар ва Неймар ўртасида тузилган янги шартномага кўра, “Барса” шу йилнинг 31 июлига қадар катта-Неймар ҳисоб-рақамига 26 миллион евро мукофот пули ўтказиб бериши керак эди. Аммо жамоа раҳбарияти бу пулни футболчининг отасига тўламасликка қарор қилди.
Неймарнинг отаси таъкидлашича, мукофот тўланиши учун шартномада ўғлининг клубда неча йил ўйнаши кераклиги ҳақида банд йўқ эди. Шунингдек, ўтган йили тузилган шартномадан “Барса” яна бир ютуққа эришди. Айнан 2017 йилнинг июль ойидан бошлаб Неймарнинг бадал пули 200 миллиондан 222 миллион еврога ошди.
Неймарнинг юристлари “Барселона”нинг қароридан ҳайрон бўлишди, аммо бу борада қандай чора кўрилиши ҳақида изоҳ беришмади. Ушбу можароли иш судгача етиб бориш эҳтимоли йўқ эмас.