06.08.2017
Хитойлик номаълум миллиардер Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб олишни режалаштирган.
The Times нашрининг хабарига кўра, бизнесмен клубнинг тўлақонли ҳўжайинига айланиш истагида, музокараларга киришган.
Ҳозирда “Манчестер Юнайтед” Глейзерлар оиласига тегишли бўлиб, аввалроқ америкалик бизнесменлар клубнинг жуда ҳам кам миқдордаги акциясини сотишлари мумкинлиги ҳақида эълон беришганди.
Маълумот ўрнида, “МЮ” дунёнинг энг қиммат клуби ҳисобланади.