07.08.2017
“Насаф” – “Қўқон-1912” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
“Томошабоп ўйин бўлди. Яхши шаклланган жамоага дуч келдик. Тан олиб айтаман “Насаф” кучли жамоа. Бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнадик, аммо барибир ютқаздик.
“Насаф” бундай ўйин билан биринчи ўринга лойиқ деб ўйлайман. Уч-тўрт йилдан буён битта тактикада ўйнаб келмоқда. 90 фоиз футболчилар анча йиллардан буён бирга ўйнашмоқда.
Биринчи дақиқада гол ўтказиб юбордик. Беш нафар ҳимоячи нима қилганини тушуна олмай қолдим. Тезкор гол бизни анча қийнаб қўйди”, – дейди Нўъмон Ҳасанов.