08.08.2017
Иккинчи давранинг илк учрашувлари ҳам поёнига етди. 16-турда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларининг гувоҳига айланишди. Ўйинларнинг аксариятида дуранг натижа қайд этилди.
16-тур ўйинларидан кейин ҳам энг яхшилар аниқланди. Унга кўра, “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувининг энг яхши ўйинчилари деб Драган Черан ва Жавоҳир Сидиқовлар тан олинди.
Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма
Олий лига
16-тур
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0 (2:0)
Қарши. 5142 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 8,8, А. Сидоров (Тошкент) – 8,6, Д. Сайлалов (Тошкент) – 8,6, Д. Каримов (Тошкент) – 8
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: Ш. Муҳитдинов (3), Д. Черан (40), И. Голбан (87).
Огоҳлантириш: Д. Ҳасанов («Қўқон-1912», 55).
Энг яхши ўйинчилар: Д. Черан – Ж. Сидиқов.