09.08.2017
“Қўқон-1912” жамоаси олий лигага қайтганидан сўнг “EVO+” интернет-провайдер компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жамоамизнинг титул ҳомийси бўлган компания вакиллари Қўқон шаҳрига ташриф буюрдилар.
“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким ,маркетинг бўлими раҳбари Зафар Салмонов ҳамда компаниянинг Қўқон шаҳридаги вакили Азизхон Халиқовлар жамоамиз вакиллари билан учрашишни мақсад қилган эдилар. Меҳмонлар билан “Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев учрашди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини изҳор этишди.
“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким “Қўқон-1912” футбол клуби билан ҳамкорликдан ҳар икки томон манфаат кўраётганлигини , компания ушбу ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини изҳор қилди. Ҳар икки томон вакиллари ҳамкорликнинг истиқболдаги режаларини белгилаб олдилар.
Шунингдек компания вакиллари “Қўқон-1912” жамоасининг мухлислар клуби сардори Илҳомжон Қундузов билан ҳам суҳбатлашдилар. Улар футбол мухлислар учун эканлигини , компания мухлислар жамоасини ҳам қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини изҳор қилишди.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар жамоамизнинг машғулотларини кузатиш учун “Марказий” стадионига ташриф буюрдилар. Машғулотлар якунлангач “EVO” вакиллари футболчиларимиз билан суҳбатлашиб , жамоанинг ҳар бир ўйинларини кузатиб бораётганларини ҳамда кўрсатилаётган натижалардан мамун эканликларини айтиб ўтишди. Меҳмонларимиз футболчиларимизга бўлажак учрашувларда омад тилаб , жамоанинг совриндорлар сафидан ўрин олишига тилак билдирдилар.
Биз ҳам ўз навбатида “EVO+” интернет-провайдер компаниясига ўзаро ҳамкорлик учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз . Компаниянинг келгусидаги фаолиятида зафарлар ёр бўлишини тилаймиз !
Сиз азизларга эса юқори тезликдаги ва сифатли интернет билан ишлашни истасангиз “EVO+” га мурожаат қилишни тавсия қиламиз !