28.08.2017
Вилоят дербисидаги ғалабадан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилди. Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги ўйинлари сабаб олий лигада кичик танаффус вужудга келди. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз аъзоларига ҳам 2 сентябрга қадар таътил эълон қилинди.
Футболчиларимиз 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида тўпланишади ҳамда навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни бошлашади. Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини Самарқандда маҳаллий “Динамо”га қарши ўтказади.