29.08.2017
«Барселона» клуби трансфер комиссияси аъзоси Ариедо Брайда ҳужумчи Лионель Мессининг келажаги ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Лео «Барселона»дан кетмайди. У – ўзгача футболчи, сеҳрли хусусиятларга эга. Ҳозирги футболда ҳар нарса юз бериши мумкин, аммо Месси – катта профессионал. «Барса» – унинг қалбидан жой олган», – деди Брайда Gazzetta dello Sport хабарида.
Аввалроқ, Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.